«Интер» Мхитарян билан шартномани 2027 йилгача узайтирмоқчи

«Интер» ярим ҳимоячи Генрих Мхитарянни жамоада олиб қолиш ниятида. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Tuttosport хабарига кўра, Милан клуби 37 ёшли футболчига қисқа муддатли янги келишув таклиф қилиш вариантини кўриб чиқмоқда. Ушбу битим 2027 йил 30 июнгача мўлжалланиши мумкин. Мхитаряннинг «Интер» билан амалдаги шартномаси эса 2026 йил 30 июнгача кучга эга.
Мхитарян 2022 йилда «Рома»дан эркин агент сифатида «Интер» сафига келиб қўшилган. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 24 ўйинда майдонга тушиб, 1 гол урди ва 1 ассист қайд этди. Transfermarkt портали футболчини 3,5 миллион еврога баҳоламоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг