date

Жезуш Роналдуни навбатдаги учрашув олдидан дам олдирмоқда

Жезуш Роналдуни навбатдаги учрашув олдидан дам олдирмоқда

«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду нега яқинлашиб келаётган ўйинда майдонга тушмаслигини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ар-Риёд жамоаси чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши баҳс олиб боради. Португалиялик юлдуз ҳужумчи қисқа фурсатда яна сафга қайтиши кутилаётганди, бироқ бу ўйинда ҳам унинг иштироки бўлмайди.

Жезушнинг айтишича, тиғиз тақвим сабаб Роналду ва асосий таркибдаги яна бир қатор футболчиларга дам бериш режалаштирилган. Мураббий олдинда «Ал-Фатех»га қарши муҳим учрашув турганини таъкидлади.

Al Nassr Zone келтирган иқтибосда Жезуш: Роналдуга дам берилиши янгилик эмас, у Саудия Арабистонидан ташқарида ўтадиган учрашувларнинг барчасида ҳам доим майдонга тушавермаслигини эслатиб ўтган.

Саудия чемпионатидаги «Ал-Фатех» — «Ал-Наср» учрашуви шанба куни, 14-февралда бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жезуш Роналдуни навбатдаги учрашув олдидан дам олдирмоқда