Денис Макаров «Кайсериспор» сафида жароҳат олди

Туркиянинг «Кайсериспор» клубида тўп сураётган россиялик ярим ҳимоячи Денис Макаров жароҳат сабаб номаълум муддатга сафдан чиқди. Бу ҳақда жамоа матбуот хизмати маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Клуб баёнотига кўра, футболчининг текширувлари натижасида ўнг сонининг юқори қисмидаги мушаклар гуруҳида енгил шикаст ва шиш аниқланган. Ҳозирда Макаров даволанишни давом эттирмоқда.
Макаров «Кайсериспор»даги дебютини 3 февраль куни «Галатасарой»га қарши учрашувда ўтказган эди. Ўйин 0:4 ҳисобида якунланди. Россиялик футболчи жамоаси турнир жадвалида 17-ўринда бормоқда ва лигада қолиш учун курашмоқда. Аввалроқ Макаров Москванинг «Динамо» клубида ўйнаган ва жамоани эркин агент сифатида тарк этган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг