date

Энцо Фернандес «Сити» радарида, лекин асосий мақсад эмас...

Энцо Фернандес «Сити» радарида, лекин асосий мақсад эмас...

"Челси" яримҳимоячиси Энцо Фернандес келаси мавсумдан бошлаб "Манчестер Сити" сафида тўп суриши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Бу ҳақда нуфузли The Athletic нашри маълум қилди.

Манбага кўра, “шаҳарликлар” аргентиналик хавбекнинг атрофидаги ҳолатни диққат билан кузатмоқда ва уни эҳтимолий трансфер вариантларидан бири сифатида кўриб чиқмоқда. Бироқ шуниси аниқки, Фернандес ҳозирча клубнинг асосий трансфер мақсади эмас.

Гвардиола жамоаси ёзги трансфер ойнасида "Ноттингҳэм Форест" яримҳимоячиси Эллиот Андерсонни биринчи рақамли номзод сифатида кўрмоқда. Шу билан бирга, клуб Родри учун узоқ муддатли ўринбосар топиш мақсадида бир нечта вариантни, жумладан Энцони ҳам таҳлил қилмоқда.

Эслатиб ўтиш жоиз, Фернандеснинг “Челси” билан амалдаги шартномаси 2032 йил ёзига қадар тузилган бўлиб, клуб уни осонлик билан қўйиб юбормайди.

Жорий мавсумда аргентиналик яримҳимоячи барча мусобақаларда 48 та ўйинда иштирок этиб, 12 та гол ва 6 та ассист қайд этди. Бу унинг нафақат ўйин қуришда, балки ҳужумда ҳам муҳим фигура эканини кўрсатади.

Ҳозирча бу трансфер фақат эҳтимол даражасида. Аммо бир нарса аниқ — “Манчестер Сити” келажак учун марказни мустаҳкамлаш устида жиддий иш олиб бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Энцо Фернандес «Сити» радарида, лекин асосий мақсад эмас...