date

«Ал-Наср» мураббийи Роналдуга дам берилганини айтди

«Ал-Наср» мураббийи Роналдуга дам берилганини айтди

«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду нима сабабдан яқинлашиб келаётган учрашувда майдонга тушмаслигини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши ўйнайди. Португалиялик юлдуз ҳужумчи тез орада майдонга қайтиши кутилаётганди, бироқ бу баҳсда ҳам унинг иштироки бўлмайди.

Жезушнинг таъкидлашича, жамоанинг тиқиз тақвими сабаб Роналду ва асосий таркибдаги яна бир неча футболчига дам бериш ҳақида қарор қабул қилинган. Мураббий олдинда «Ал-Фатеҳ»га қарши муҳим учрашув борлигини алоҳида урғулади.

«Al Nassr Zone» келтирган иқтибосга кўра, Жезуш Роналдуга дам берилиши янгилик эмаслигини ҳам қўшимча қилган: бу унинг Саудия Арабистонидан ташқарида ўтказиладиган ўйинларда илк бор четда қолиши эмас.

Саудия чемпионатида «Ал-Фатеҳ» — «Ал-Наср» учрашуви шанба куни, 14-февралда бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ал-Наср» мураббийи Роналдуга дам берилганини айтди