date

Питер Крауч: «Арсенал» учун бу мавсум имконият катта

Питер Крауч: «Арсенал» учун бу мавсум имконият катта

Англия чемпионатида сўнгги йилларда тез-тез такрорланадиган ҳолат бор: «Арсенал» мавсумнинг иккинчи қисмида пешқадамликни қўлга олади, бироқ якунда чемпионлик пойгасида очколарни бой бериб қўяди. Собиқ англиялик ҳужумчи Питер Крауч бу йил вазият бошқача эканини таъкидлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Краучнинг фикрича, Микел Артета жамоаси ҳар мавсум орттираётган тажриба эвазига янада пишиб бормоқда. Энг муҳими, рақиблар ҳозир инқироз ҳолатида: одатдагидек барқарор ва кучли кўринмаяпти, жумладан «Манчестер Сити» ҳам. Шу сабаб «Арсенал»да чемпионлик учун реал имконият бор, дея у BBC Sport’га билдириб ўтди.

«Арсенал» охирги марта Англия чемпиони унвонини 2004 йилда қўлга киритган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Питер Крауч: «Арсенал» учун бу мавсум имконият катта