date

«Ал-Наср» мураббийи Роналдуга навбатдаги ўйинда дам берди

«Ал-Наср» мураббийи Роналдуга навбатдаги ўйинда дам берди

«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналдунинг яқинлашиб келаётган учрашувда майдонга тушмаслиги сабабини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши баҳс олиб боради. Роналдунинг норозиликдан кейин тез орада қайтиши ҳақида гаплар бўлса-да, бу сафар ҳам у қайдномадан жой олмайди.

Жезушнинг айтишича, жамоа зич тақвим сабаб асосий таркибдаги бир қатор футболчиларга, жумладан Роналдунинг ўзига ҳам дам беришга қарор қилган. Мураббий олдинда «Ал-Фатех»га қарши муҳим учрашув турганини таъкидлади.

«Роналдуга дам берилиши янгилик эмас. Бу Саудия Арабистонидан ташқарида ўтадиган ўйинларда унинг майдонга тушмай қолиши биринчи ҳолат эмас», — дея Жезушнинг сўзларини Al Nassr Zone келтирди.

Саудия чемпионатидаги «Ал-Фатех» — «Ал-Наср» учрашуви шанба куни, 14 февралда бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ал-Наср» мураббийи Роналдуга навбатдаги ўйинда дам берди