Жанубий Суданда самолёт ҳалокатида барча йўловчилар ҳалок бўлди

Жанубий Суданда йўловчи самолёти ҳалокатга учраб, барча 14 киши ҳалок бўлди. Фожиа Жуба шаҳри яқинида содир бўлиб, самолёт билан алоқа парвоздан 30 дақиқа ўтгач узилган. Бортда 13 нафар йўловчи ва 1 нафар учувчи бўлиб, улар орасида Жанубий Судан ва Кения фуқаролари мавжуд эди. Дастлабки тахминларга кўра, ҳалокат ёмон об-ҳаво ва паст кўриниш сабабли содир бўлган.
Жанубий Суданда йўловчи самолёти ҳалокатга учраб, ундаги барча 14 киши ҳалок бўлди. Мамлакат Фуқаро авиацияси бошқармаси маълумотига кўра, фожиа Жуба шаҳри яқинида содир бўлган.
CityLink Aviation компаниясига тегишли Cessna 208 Caravan самолёти Йей шаҳридан Жубага йўл олган эди. Парвоз бошланганидан тахминан 30 дақиқа ўтгач, самолёт билан алоқа узилган ва у пойтахтдан 20 километр масофада қулаган.
Бортда 13 нафар йўловчи ва бир нафар учувчи бўлган. Улар орасида 12 нафар Жанубий Судан ва икки нафар Кения фуқароси бор эди. Расмий маълумотларга кўра, ҳалокат натижасида барча йўловчилар вафот этган.
Дастлабки тахминларга кўра, фожиага ёмон об-ҳаво ва кўринишнинг пастлиги сабаб бўлган бўлиши мумкин. Айни пайтда воқеа жойида қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.































Изоҳлар 0
…