Марк Касадо "Барселона"ни тарк этишга қарор қилди

1 дақиқа ўқиш166
Марк Касадо "Барселона"ни тарк этишга қарор қилди

"Барселона" ярим ҳимоячиси Марк Касадо жорий мавсум якунлангач, Каталония клубини тарк этишга қарор қилди. 22 ёшли футболчи германиялик мутахассис Ханси Флик қўл остида ўйин амалиёти камайиб кетганидан норози бўлмоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Испаниянинг "Спорт" нашри хабарига кўра, Касадо жамоанинг асосий таркибидаги ўрнини йўқотган ва фақат кам сонли дақиқаларда майдонга тушмоқда. Жароҳатдан сўнг Гави қайтиши ярим ҳимоядаги рақобатни янада кучайтирди ва Касадонинг имкониятларини чеклаб қўйди.

Футболчи "Барселона"нинг сўнгги 12 ўйинидан 7 тасини ўтказиб юборди, ҳатто "Эспанёл"га қарши дерби баҳсида ҳам асосий таркибга киритилмади. Ҳозирда клуб раҳбарияти у билан шартномани узайтириш бўйича музокаралар олиб бормаяпти.

Касадонинг кейинги манзили Саудия Арабистони чемпионати бўлиши эҳтимоли юқори. Бир неча араб клублари ёш иқтидор эгасига қизиқиш билдирмоқда.

"Барселона" ўз тарбияланувчиси учун тахминан 20 млн евро миқдорида трансфер пули талаб қилиши кутилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?