iPhone 17 смартфонлари қуввати тугагач қайта ёнмай қолмоқда

Янги "iPhone 17" моделлари, жумладан "iPhone 17 Pro" ва "iPhone 17 Pro Max", батареяси тўлиқ тугагандан кейин қайта ёнмай қолиш муаммосига дуч келмоқда. Фойдаланувчилар Reddit форумида бу ҳолатнинг оммавий характерга эга эканини билдиришмоқда. Қурилмаларни қайта ёқиш учун "MagSafe" симсиз қувватлаш ускунасига мурожаат қилишга тўғри келмоқда, чунки симли қувватлаш самара бермаяпти. Мутахассислар муаммони дастурий таъминотдаги хато ёки батарея калибратсияси билан боғламоқда.
Янги "iPhone 17", "iPhone 17 Pro", "iPhone 17 Pro Max" ва "iPhone Air" моделлари эгалари смартфон батареяси тўлиқ ўчганидан кейин қурилмани қайта ёқишда жиддий муаммоларга дуч келишмоқда. Reddit форумидаги кўплаб хабарларга кўра, ушбу носозлик оммавий характерга эга. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Муаммо ҳақида биринчилардан бўлиб "iPhone 17 Pro Max" фойдаланувчиси маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, смартфон қуввати илк бор 1 фоизга тушиб, бутунлай ўчганидан сўнг қувватлаш кабелига умуман реакция билдирмаган.
Бошқа фойдаланувчилар ҳам нафақат Pro-версиялар, балки оддий "iPhone 17" ва "iPhone Air" моделларида ҳам шундай ҳолат кузатилаётганини тасдиқлашди.
Айрим ҳолатларда қурилма қувватлагичда 10-15 дақиқа тургач ёнган бўлса, баъзи фойдаланувчилар бир неча соат кутишларига тўғри келган. Симли қувватлаш ёрдам бермаган вазиятларда "MagSafe" симсиз қувватлаш ускунаси смартфонни ҳаётга қайтаришнинг ягона йўли бўлиб хизмат қилмоқда.
Ҳозирча носозликнинг аниқ сабаби маълум эмас, мутахассислар буни дастурий таъминотдаги хато ёки батарея калибратсияси билан боғлашмоқда.






























Изоҳлар 0
…