Холанд «Манчестер Сити» билан узоқ муддатли янги шартнома имзолади

«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд ўз келажаги борасидаги барча шубҳаларга чек қўйди. 25 ёшли футболчи Англия клубига тўлиқ содиқлигини ва жамоани тарк этиш нияти йўқлигини расман тасдиқлади. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Норвегиялик юлдуз «Этихад» стадионида ўзини жуда бахтли ҳис қилаётганини таъкидлади. Унинг «шаҳарликлар» билан имзолаган тарихий шартномаси 10 йилга мўлжалланган бўлиб, бу унинг узоқ муддатли режаларидан далолат беради.

Ушбу баёнот Испаниянинг «Реал Мадрид» ва «Барселона» клублари учун кутилмаган зарба бўлди. Ҳар икки жамоа узоқ вақтдан бери ҳужумчини ўз сафига қўшиб олишни мақсад қилган ва унинг трансфери бўйича турли режаларни тузиб келаётган эди.
Лотин Америкаси ва Европа матбуотида Холанднинг Ла Лигага ўтиши ҳақидаги хабарлар тинимсиз тарқалаётган эди. Бироқ футболчининг сўнгги сўзлари бу миш-мишларга нуқта қўйди ва унинг Манчестердаги фаолияти давом этишини кўрсатди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!