АҚШ 2026 йилдан бошлаб космик парвозлар учун махсус ҳақ ундиришни бошлайди

1 дақиқа ўқиш173
АҚШ 2026 йилдан бошлаб космик парвозлар учун махсус ҳақ ундиришни бошлайди

АҚШ Федерал авиация бошқармаси (FAA) тижорий космик парвозлар ва аппаратларни ерга қайтариш учун махсус йиғимлар тизимини жорий этишини эълон қилди. Янги қоидалар 2026 йилдан кучга киради ва барча лицензияланган операцияларга татбиқ этилади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Белгиланган тартибга кўра, 2026 йилда базавий ставка ҳар 0,45 кг фойдали юк учун 0,25 долларни ташкил этади. Бунда битта парвоз ёки қайтиш учун максимал тўлов миқдори 30 000 доллар этиб белгиланди.

Тўпланган маблағлар космик парвозларни миллий ҳаво ҳаракати тизимига интеграция қилишни молиялаштиришга йўналтирилади.

Операторлар миссиядан камида 60 кун олдин юк вазни ҳақида маълумот бериши шарт. FAA ушбу маълумотлар асосида ҳисоб-фактура тақдим этади ва у 30 кун ичида тўланиши лозим.

Янги тизим жорий йилдан бошланган парвозларга ҳам тегишли бўлади.

Ҳозирги парвозлар ҳажми ҳисобга олинса, йиллик даромад миллионлаб долларни ташкил этиши кутилмоқда. Масалан, 25-29 та сунъий йўлдош олиб чиқувчи SpaceX компаниясининг битта Старлинк миссияси учун йиғим тахминан 8-9 минг долларга тушади.

Йиғим ставкалари босқичма-босқич ошириб борилади. 2033 йилга келиб ҳар 0,45 кг юк учун тўлов 1,50 долларга, битта миссия учун максимал чегара эса 200 000 долларга етиши режалаштирилган.

Бу чора тижорий парвозлар сони 2023 йилдан буён 50 фоиздан кўпроқ ошгани сабабли кўрилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?