date

Педри ва Ямалнинг ғалабали ўйини Фликнинг эътирофига сабаб бўлди

Педри ва Ямалнинг ғалабали ўйини Фликнинг эътирофига сабаб бўлди

"Барселона" бош мураббийи Ханси Флик Испания чемпионати доирасида "Атлетик" устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Германиялик мутахассис жамоанинг ярим ҳимоячиси Педрининг ҳаракатларига алоҳида тўхталиб ўтди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Фликнинг сўзларига кўра, айнан 23 ёшли футболчининг майдонга тушиши ўйин тизгинини каталонияликлар қўлига ўтишини таъминлаган. Мураббий Педри нафақат ўзи яхши ўйнаши, балки атрофидаги жамоадошларининг ҳам самарадорлигини оширишини таъкидлади.


«Педри барчани яхшироқ ўйнашга мажбур қилади. У ўйинни ўзгартириб юборди ва чизиқлар ўртасидаги боғлиқликни аъло даражада тиклади.

Унинг майдонда бўлиши Дани Олмо каби ижодкор футболчиларнинг ишини ҳам енгиллаштирди», — деди Флик.

Учрашувдаги ягона гол муаллифи Ламин Ямал ҳақида гапирар экан, мураббий ёш юлдуз ўзининг энг яхши ўйинини кўрсатмаган бўлса-да, керакли паллада вазиятни ҳал қилганини эътироф этди. Фликнинг фикрича, жамоа сифатида курашиш ва қийин вазиятларда ғалабани илиб кетиш чемпионлик характеридан далолат беради.

Ҳозирда "Барселона" Ла Лига турнир жадвалида пешқадамликни давом эттирмоқда. Жамоа навбатдаги муҳим баҳсни Чемпионлар лигаси доирасида "Нюкасл"га қарши ўтказади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Педри ва Ямалнинг ғалабали ўйини Фликнинг эътирофига сабаб бўлди