Рерсон Беккенбауернинг 50 йиллик рекордини такрорлади

«Боруссия Дортмунд» жамоасининг норвегиялик ҳимоячиси Жулиан Рерсон Германия Бундеслигасида нуфузли натижани қайд этди. Футболчи «Фрайбург»га қарши кечган ва 4:0 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган баҳсда бурчакдан тўп узатиб, Рамй Бенсебаинининг голига ҳаммуаллифлик қилди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Ушбу натижа орқали Рерсон бир мавсумда энг кўп ассист амалга оширган ҳимоячилар рўйхатида 13-ўринга кўтарилиб олди. Ҳозирда унинг ҳисобида 13 та голли узатма мавжуд бўлиб, у «Бавария» афсонаси Франс Беккенбауэр (1973/74), Филипп Макс (2017/18) ва Давид Раум (2021/22) каби юлдузларнинг рекордини такрорлади.

Ҳозирда Бундеслигада фақат икки нафар ҳимоячи Рерсондан яхшироқ натижа кўрсатган. Булар 14 та ассист билан Жоржиньо (1991/92) ва 15 та узатма билан Алехандро Грималдодир (2023/24).
Норвегиялик футболчида ушбу рекордни янгилаш учун яна учта ўйин бор.
Халқаро миқёсда ҳам Рерсон кучли бешлик чемпионатлари ҳимоячилари орасида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Ундан фақатгина Италия А Серияси рекордини янгилаган «Интер» аъзоси Федерико Димарко 18 та ассист билан ўзиб кетган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!