Модрич жағ суяги синиши сабабли операция қилинди

Модрич жағ суяги синиши сабабли операция қилинди
Қисқача

Лука Модрич, "Милан" клуби ва Хорватия терма жамоасининг етакчиси, юз суяги синиши сабабли муваффақиятли жарроҳлик амалиётидан ўтди. Ушбу жароҳат "Ювентус"га қарши ўтган баҳсда содир бўлган. Тиббий кўрик натижаларига кўра, футболчининг тикланиш жараёни қанча давом этиши ҳозирча аниқ эмас, бу эса Хорватия терма жамоаси учун катта муаммо бўлиб қолмоқда. Жаҳон чемпионати олдидан Модричнинг иштирок этиши сўроқ остида.

"Милан" клуби ва Хорватия терма жамоаси етакчиси Лука Модрич юз суяги синиши оқибатида муваффақиятли жарроҳлик амалиётини ўтади. Тажрибали ярим ҳимоячи ушбу жиддий жароҳатни Италия А Серияси доирасида "Ювентус"га қарши кечган шиддатли баҳсда орттириб олган эди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Тиббий кўрик натижаларига кўра, футболчининг юз қисмида синиш аниқланган ва шошилинч равишда операция столига ётқизилган. Шифокорлар жарроҳлик амалиёти кутилганидек ўтганини маълум қилишди, бироқ тикланиш жараёни қанча давом этиши ҳозирча аниқ эмас.

Модрич жағ суяги синиши сабабли операция қилинди

Ушбу ҳолат Хорватия терма жамоаси мураббийлар штабини жиддий ташвишга солиб қўйди. Боиси, бир неча ҳафтадан сўнг старт оладиган жаҳон чемпионати олдидан жамоа сардорининг сафдан чиқиши катта йўқотиш ҳисобланади.

Хорватия терма жамоаси бош мураббийи Златко Далич футболчининг ҳолатини диққат билан кузатиб бораётганини билдирди. Ҳозирда Модричнинг ёзги нуфузли турнирда иштирок этиши сўроқ остида қолмоқда ва барчаси унинг реабилитация жараёнига боғлиқ.

Модрич жағ суяги синиши сабабли операция қилинди
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар