Рубио Можтаба Хоменийнинг ўлими ҳақида далил йўқлигини айтди

АҚШ маъмурияти Эрон Олий раҳбари Можтаба Хоменийнинг тирик экани ҳақидаги тахмин асосида иш олиб бормоқда.
Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Fox News телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирча Хоменийнинг ҳаётда эканига оид маълумотлар мавжуд бўлиб, бунинг аксини тасдиқловчи далиллар йўқ.
Рубио мазкур масала юзасидан берилган саволга жавоб бериб, расмий Вашингтон ушбу маълумотларга таянаётганини таъкидлади.
Аввалроқ The Times нашри разведка манбаларига асосланиб, Эрон Олий раҳбари даволанаётгани ва қарор қабул қилиш жараёнларида фаол иштирок этмаётгани ҳақида хабар берган эди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг