Кержаков «Интер» «Ювентус»ни енгишига ишонмоқда

«Зенит»нинг собиқ футболчиси Александр Кержаков Италия А Сериясининг навбатдаги турида «Интер» ва «Ювентус» ўртасида бўлиб ўтадиган баҳс ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Кержаковнинг таъкидлашича, Милан клуби ўз майдонида устунлик қилади: у «Интер» 2:0 ёки 3:1 ҳисобида ютишини тахмин қилди. Шунингдек, у учрашувда Ҳакан Чалҳаноғлу гол уришида ёки самарали ҳаракатида иштирок этишини кутаётганини айтди.
А Сериянинг 25-туридаги «Интер» – «Ювентус» ўйини шанба, 14 февраль куни бўлиб ўтади. Бош ҳакамнинг старт ҳуштаги 00:45 да (Тошкент вақти билан) янграйди.
Эслатиб ўтамиз, жамоаларнинг биринчи даврадаги ўйинида «Интер» сафардa «Ювентус»га 3:4 ҳисобида имкониятни бой берган эди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг