Кежаков «Интер» «Ювентус»ни ишончли енгишига ишонади

«Зенит»нинг собиқ футболчиси Александр Кежаков Италия А Сериясида «Интер» ва «Ювентус» ўртасида бўлиб ўтадиган баҳс ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Унинг айтишича, «Интер» ўз майдонидаги ўйинда устун келади. Кежаков ҳисоб борасида 2:0 ёки 3:1 вариантларини тилга олди ва миланликлар рақибини «парчалаб ташлаши» мумкинлигини таъкидлади. Шунингдек, у учрашувда Чалканоғлу гол уриши ёки голли узатма билан ажралиб туришига ишора қилди.
А Сериянинг 25-тури доирасидаги «Интер» – «Ювентус» учрашуви шанба куни, 14 февралда бўлиб ўтади. Беллашув 00:45 да (Тошкент вақти билан) бошланади.
Эслатиб ўтамиз, жамоаларнинг илк даврадаги ўйинида «Интер» сафарда «Ювентус»га 3:4 ҳисобида имкониятни бой берган эди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг