Роналду майдонга қайтди ва дарҳол гол урди

"Ал-Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналду майдонга қайтишини гол билан безади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Португалиялик футболчи Саудия Арабистони чемпионатидаги аввалги икки ўйинда иштирок этмаганди, бироқ қайтган заҳоти ўз сўзини айтди: у "Ал-Фатех" дарвозасини 18-дақиқадаёқ ишғол қилди. Учрашув "Ал-Наср"нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Ўйин тугаганидан кўп ўтмай, 41 ёшли ҳужумчи ижтимоий тармоқларда пост қолдириб, "Яна бир қадам олдинга. Шу руҳда давом этиш керак", деб ёзди.
Ар-Риёд клуби Саудия лигаси турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда ва пешқадам "Ал-Ҳилол"дан атиги бир очко ортда қолмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг