date

Гарри Кейн Левандовски рекордини янгилаш имконини баҳолади

Гарри Кейн Левандовски рекордини янгилаш имконини баҳолади

Мюнхеннинг «Бавария» клуби ҳужумчиси Гарри Кейн Бундеслиганинг шанба кунги учрашувида «Вердер» дарвозасига икки бор гол уриб, жамоасининг 3:0 ҳисобидаги ғалабасига катта ҳисса қўшди. Англиялик форвард 22-дақиқада пенальтини аниқ амалга оширди, 25-дақиқада эса ўйиндан гол урди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

32 ёшли футболчи Германия чемпионатининг жорий мавсумида 12 тур қолган бир пайтда 26 та гол билан тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда. Ўйиндан сўнг журналистлар ундан Роберт Левандовскининг Бундеслигадаги 41 голлик рекордига етиб бориш имконияти ҳақида сўрашди.

«Ҳаммаси бўлиши мумкин, аммо ҳозирча бу натижадан анча узоқдаман. Бу рекорд — ақлбовар қилмас даражада. Ҳозир формам яхши, жамоага фойдам тегаётганидан хурсандман. Апрел ойида қандай ҳолатда бўлишимни кўрамиз, шундан кейин рекорд ҳақида ўйлайман. Ҳозир эса кейинги ўйинга эътибор қаратиш керак», — дея Кейннинг сўзларини келтиради Bayern & Germany.

«Вердер»га урилган иккинчи гол эса Кейн учун фаолиятидаги 500-гол бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Гарри Кейн Левандовски рекордини янгилаш имконини баҳолади