Роналду майдонга қайтди ва дарҳол гол урди

«Ал-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду жароҳатдан кейинги қайтишини гол билан нишонлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Португалиялик футболчи Саудия Арабистони чемпионатида кетма-кет икки ўйинда майдонга тушмаган эди, бироқ қайтган заҳоти ўз сўзини деди: у «Ал-Фатеҳ» дарвозасини 18-дақиқадаёқ ишғол қилди. Учрашув «Ал-Наср»нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Ўйин тугаганидан сўнг 41 ёшли юлдуз ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида қисқа изоҳ қолдирди: «Яна бир қадам олдинга. Шу руҳда давом этиш керак».
Ар-Риёд жамоаси Саудия лигаси турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда ва пешқадам «Ал-Ҳилол»дан бир очко орқада қолмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг