date

Жезуш Роналдуга дам берди ва таркибни асради

Жезуш Роналдуга дам берди ва таркибни асради

«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду нега яқинлашиб келаётган ўйинда майдонга тушмаслигини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши баҳс олиб боради. Португалиялик юлдуз ҳужумчи тез орада майдонга қайтиши кутилаётган бўлса-да, ушбу учрашувда ҳам унинг иштироки бўлмайди.

Жезушнинг айтишича, тигʻиз тақвим сабаб Роналду ва асосий таркибдаги бир қатор футболчиларга дам бериш ҳақида қарор қабул қилинган. Мураббий буни олдинда турган «Ал-Фатеҳ»га қарши муҳим ўйин билан боғлади.

«Al Nassr Zone» келтирган иқтибосда Жезуш Роналдуга дам берилиши янгилик эмаслигини, у Саудия Арабистонидан ташқарида ўтказиладиган айрим учрашувларни олдин ҳам ўтказиб юборганини таъкидлади.

Саудия чемпионатидаги «Ал-Фатеҳ» – «Ал-Наср» учрашуви шанба куни, 14-февралда бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жезуш Роналдуга дам берди ва таркибни асради