date

«Ан-Наср» мураббийи Роналдо ҳозир дам олаётганини айтди

«Ан-Наср» мураббийи Роналдо ҳозир дам олаётганини айтди

«Ан-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналдунинг нега яқинлашиб келаётган учрашувда майдонга тушмаслигини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши ўйнайди. Португалиялик юлдуз ҳужумчи яқин орада майдонга қайтиши кутилганди, бироқ навбатдаги баҳсда ҳам унинг иштироки бўлмайди.

Жезушнинг айтишича, жамоа зич тақвим сабаб Роналдога ва асосий таркибдаги бир қатор футболчиларга дам беришга қарор қилган. Мураббий бу қарорни олдинда «Ал-Фатех»га қарши муҳим ўйин тургани билан изоҳлади.

Al Nassr Zone келтирган иқтибосда таъкидланишича, Роналдунинг дам олиши янгилик эмас: у Саудия Арабистонидан ташқарида ўтадиган учрашувларни биринчи марта ўтказиб юбораётгани йўқ.

Саудия чемпионати доирасидаги «Ал-Фатех» — «Ан-Наср» учрашуви шанба, 14-февраль куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ан-Наср» мураббийи Роналдо ҳозир дам олаётганини айтди