Роналду Европанинг топ клубларига таклиф қилинмоқда

Криштиану Роналду «Ал-Наср» билан муносабатларни юмшатди ва бойкотдан кейин яна майдонга қайтди. Шунга қарамай, ёзда португалиялик юлдуз клубини ўзгартириши эҳтимоли бор. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
The Touchline хабарига кўра, агент Жорже Мендеш аллақачон Европанинг бир қатор топ клублари билан алоқага чиқиб, 41 ёшли Роналдуни ёзги трансфер ойнасида таркибга қўшишни таклиф қилмоқда.
Аввалроқ ОАВда Роналду «Манчестер Юнайтед»дан кетганидан кейинги келишмовчиликлар сабаб Мендеш билан ҳамкорликни тўхтатгани ҳақида ёзилганди. Бироқ Transfermarkt маълумотларида Криштиану ҳануз Мендеш агентлиги мижози сифатида кўрсатилган.
Роналду билан «Ал-Наср» ўртасидаги амалдаги шартнома 2027 йил ўрталаригача мўлжалланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг