date

«Бавария» вингери Олисе келажакда Ла Лигага кўз тикди

«Бавария» вингери Олисе келажакда Ла Лигага кўз тикди

Мюнхеннинг «Бавария» клуби вингери Майкл Олисе атрофида трансфер миш-мишлари ҳали ҳам тинмайапти — футболчининг келажакда жамоани тарк этиши мумкинлиги ҳақида гаплар яна кучайди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

TEAMtalk хабарига кўра, 24 ёшли француз футболчи бир кун келиб Испания Ла Лигасида ўзини синаб кўришни истайди. Унинг бу ниятидан Мадриднинг «Реал»и ва «Барселона»си ҳам хабардор. Шунга қарамай, Олисе яқин келажакда клубини ўзгартиришни режалаштирмоқда, деган гаплар тасдиқ топмаяпти: ҳозирча у Мюнхендаги ҳаёт ва шароитлардан тўлиқ мамнун.

Олисе «Бавария» сафига 2024 йил ёзида «Кристал Пэлас»дан келиб қўшилган. Футболчининг немис гранди билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган, Transfermarkt эса унинг трансфер қийматини 130 миллион еврога баҳоламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Бавария» вингери Олисе келажакда Ла Лигага кўз тикди