Денис Макаров Туркияда кетма-кет икки ўйинни ўтказиб юборди

«Кайсериспор» вингери Денис Макаров Туркия чемпионатидаги сўнгги икки учрашувда майдонга тушмаганига изоҳ берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Футболчининг айтишича, у мушакдаги микрожароҳат сабаб икки ўйинни ўтказиб юборган. Ҳозир эса муаммо ортда қолган: Макаров умумий гуруҳда чекловларсиз шуғулланмоқда ва «Анталяспор»га қарши уй учрашувига тайёргарлик кўрмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Макаров қишки трансферлар вақтида Москванинг «Динамо» клубидан эркин агент сифатида «Кайсериспор» сафига келиб қўшилганди. У Туркия жамоаси таркибида ҳозирча битта ўйинда қатнашди ва самарали ҳаракатлар билан ажралиб чиқмади.
Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган «Кайсериспор» — «Анталяспор» учрашуви 22-февраль куни бўлиб ўтади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг