Денис Макаров Туркияда нега кетма-кет икки ўйинни ўтказиб юборди

"Кайсериспор" вингери Денис Макаров Туркия чемпионатидаги сўнгги икки учрашувда майдонга тушмаганига изоҳ берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Футболчи айтишича, у мушакдаги енгил микрожароҳат сабаб кетма-кет икки ўйинда қатнашa олмади. Ҳозир эса ҳолати тўлиқ тикланган: умумий гуруҳда машғулот ўтказмоқда, чекловларсиз шуғулланмоқда ва уйда "Анталяспор"га қарши баҳсга тайёргарлик кўрмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Макаров қишки трансферлар ойнасида "Кайсериспор"га ўтган, у Москванинг "Динамо" клубидан эркин агент сифатида келиб қўшилганди. Туркия жамоаси сафида у ҳозирча битта ўйинда майдонга тушди ва самарали ҳаракат билан ажралиб чиқмади.
Суперлиганинг 23-тури доирасидаги "Кайсериспор" — "Анталяспор" учрашуви 22-февраль куни бўлиб ўтади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг