date

Роналду «Ал-Наср» мураббийидан ўйинлар бўйича илтимос қилди

Роналду «Ал-Наср» мураббийидан ўйинлар бўйича илтимос қилди

«Ал-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду майдонга асосан муҳим учрашувларда тушишга тайёр эканини билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

365Scores Arabic хабарига кўра, 41 ёшли португалиялик футболчи бош мураббий Жорже Жезушдан ОФК Чемпионлар лигаси баҳсларида ҳал қилувчи босқичлар бошланмагунча уни имкони қадар камроқ ўйнатишни сўраган. Роналду ортиқча юкламадан қочиб, асосий ўйинларга максимал тайёргарлик кўриш ва жаҳон чемпионатига оптимал формада етиб боришни истамоқда.

Жорий мавсумда Роналду «Ал-Наср» сафида 23 учрашувда 19 бор рақиб дарвозасини ишғол қилди. У Саудия Арабистони чемпионати тўпурарлар рўйхатида Айвен Тонидан кейин иккинчи ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роналду «Ал-Наср» мураббийидан ўйинлар бўйича илтимос қилди