Паулу Фонсека: «Лион» билан совринлар учун тайёрмиз деди

«Лион» бош мураббийи Паулу Фонсека жамоанинг жорий мавсумдаги ҳолати ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди. Клуб барча мусобақаларда кетма-кет 13 та ғалабадан иборат серия қайд этди ва бир вақтнинг ўзида уч турнирда ҳам барқарор ўйин кўрсатмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Фонсеканинг айтишича, жамоа совринлар юттиш учун ҳам тайёр, ҳам етарлича кучли. Мураббий Лига 1даги тўртинчи мавсуми айнан шу йил энг рақобатбардош ўтаётганини таъкидлади. Шунга қарамай, у футболчиларнинг амбицияси, жамоа ишлаш услуби ва ҳар куни ўз устида ишлаш истагига ишонишини билдирди.
Мутахассис «Лион» бу мавсумда кўпчилик учун кутилмаган совға бўлиши мумкинлигини ҳам қўшимча қилди. Унинг фикрича, мавсум бошидаги қийинчиликларни эсдан чиқармаслик керак, ҳозир эса жамоа имкони қадар энг яхши спорт формасига кирган. Фонсека учун энг муҳим мезон мавсум қандай якунланиши бўлиб, якунда «Лион» алоҳида бир натижа яратишига ишонмоқда.
Ҳозирда «Лион» Франция чемпионатида учинчи ўринда бормоқда. Жамоа Европа Лигаси умумий босқичини биринчи ўринда якунлаб, энди плей-оффда курашни давом эттиради.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!