Каррагер «Будё-Глимт»ни жиддийроқ қабул қилишга чақирди

«Ливерпул»нинг собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер «Будё-Глимт»нинг «Интер»га қарши ўйинидан кейин норвегияликлар чиқишига қойил қолганини айтди. Чемпионлар лигаси плей-офф босқичидаги илк учрашувда Норвегия клуби А Серия вакилини 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Каррагернинг таъкидлашича, номи «Будё-Глимт» бўлган жамоа «Интер»ни енггани кўпчилик учун кутилмаган ҳолат бўлиши мумкин. Бироқ у ўйинни диққат билан кўрганлар Глимтнинг қандай голлар ураётганини, футболчиларнинг сифати ва жамоанинг Чемпионлар лигаси даражасида ўйнаётганини пайқашини, шу боис уларга кўпроқ ҳурмат билан қараш кераклигини билдириб ўтди.
«Интер» ва «Будё-Глимт» ўртасидаги жавоб учрашуви 24 февраль куни бўлиб ўтади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг