date

Tesla руль ва педалсиз Cybercab роботаксисини серияли ишлаб чиқаришни бошлади

Tesla руль ва педалсиз Cybercab роботаксисини серияли ишлаб чиқаришни бошлади

"Tesla" компанияси рул ва педалларсиз бошқариладиган, тўлиқ автоном "Cйберcаб" электромобилларини серияли ишлаб чиқаришга киришди. Техас штатидаги "Гига Техас" заводида йиғилган илк нусха "VIN Зеро" идентификатори остида рўйхатдан ўтказилди. Маълум қилинишича, ушбу машиналар завод конвейеридан чиққач, тўхташ жойигача бўлган масофани мустақил равишда босиб ўтмоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Икки кишилик ушбу роботакси лойиҳаси прототип босқичидан ўтиб, тўлиқ ишлаб чиқариш жараёнига ўтказилгани лойиҳанинг тижорий истиқболини кўрсатади. "Cйберcаб" махсус роботакси хизматлари учун мўлжалланган бўлиб, у "Tesla" экотизимидаги автоном транспорт воситалари тармоғини кенгайтиришга хизмат қилади. Автомобилнинг ташқи кўриниши ва техник имкониятлари ҳақидаги маълумотлар ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда.


Электромобилнинг бошқарув тизими фақат камералар ва сунъий интеллект технологиясига асосланган. Унда анъанавий қувватлаш улагичи мавжуд эмас, бунинг ўрнига симсиз индукцион қувватлаш технологияси жорий этилган. Бу эса транспорт воситасининг эксплуатация жараёнини максимал даражада автономлаштириш имконини беради.

"Tesla" раҳбарияти ушбу моделни 30 000 доллардан арзонроқ нархда сотувга чиқаришни режалаштирмоқда. Асосий мақсад — мобил илова орқали фойдаланиш мумкин бўлган глобал роботаксилар тармоғини яратиш ва йўловчи ташиш нархини сезиларли даражада пасайтиришдир. Янги моделнинг оммавий савдолари 2026 йилда бошланиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Авто » Tesla руль ва педалсиз Cybercab роботаксисини серияли ишлаб чиқаришни бошлади