date

Саудия футболида фожеа: «Ал-Қадисия»нинг 16 ёшли ҳимоячиси вафот этди

Саудия футболида фожеа: «Ал-Қадисия»нинг 16 ёшли ҳимоячиси вафот этди

Саудия футболидан оғир хабар тарқалди: «Ал-Қадисия» сафида тўп суриб келган 16 ёшли ҳимоячи Турки Ал-Саед вафот этди. Бу ҳақда Саудия Арабистони футбол федерацияси расмий баёнот бериб, марҳум хотирасига бағишланган некролог эълон қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Ал-Қадисия» ҳозирда Саудия Арабистонининг кучи бўйича иккинчи лигасида иштирок этмоқда ва турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоада, хусусан, аввал «Аталанта» шарафини ҳимоя қилган италиялик Матео Ретеги ҳам ўйнайди. Ёш футболчининг ўлими сабаблари расмий равишда очиқланмаган, норасмий маълумотларга кўра эса у йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳаётдан кўз юмган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Саудия футболида фожеа: «Ал-Қадисия»нинг 16 ёшли ҳимоячиси вафот этди