Роналду дублидан кейин келажаги ҳақида фикр билдирди

Саудия Арабистони чемпионатининг навбатдаги учрашувида «Ал-Наср» «Ал-Ҳазм»ни 4:0 ҳисобида мағлуб этди. Ўйиндан сўнг жамоа ҳужумчиси Криштиану Роналду матбуот билан суҳбатлашди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
41 ёшли португалиялик футболчи бу баҳсда дубл қайд этиб, учрашувнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди. Роналду якунда ўз келажаги борасида ҳам аниқ позициясини айтди.
«Буни аввал ҳам кўп марта таъкидлаганман: менинг келажагим Саудия Арабистони билан боғлиқ. Бу ерда ўзимни бахтли ҳис қиляпман ва қолишни хоҳлайман», — дея унинг сўзларини Al Nassr Zone келтирди.
Эслатиб ўтамиз, ой бошида Роналду клуб раҳбарияти фаолиятидан норози бўлиб, жамоасининг бир неча ўйинларида иштирок этмагани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Кейинроқ у майдонга қайтди ва кетиши ҳақидаги миш-мишларни рад этди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!