«Ал-Насср» раҳбарияти Салаҳни трансфер қилиш учун Жезусга рухсат берди

1 дақиқа ўқиш198
«Ал-Насср» раҳбарияти Салаҳни трансфер қилиш учун Жезусга рухсат берди

Мисрлик юлдуз Моҳамед Салаҳ ва португалиялик афсона Сристиано Роналдо бир жамоада тўп суриши ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга яқинлашмоқда. «Ливерпуль» ҳужумчиси эркин агентга айланиши арафасида «Ал-Насср» клубининг асосий нишонига айланди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

«Ал-Насср» бош мураббийи Жорге Жесус жорий ёзги трансфер ойнасида Салаҳни сотиб олиш режасини маъқуллади. Мисрлик футболчининг «Энфилд»даги фаолияти 2025-26 йилги мавсум якунида тугаши кутилмоқда, бироқ Саудия клуби уни ҳозироқ ўз сафига қўшиб олишга тайёр.

«Ал-Насср» раҳбарияти Салаҳни трансфер қилиш учун Жезусга рухсат берди

Ушбу трансфернинг амалга ошиши мураббий Жорге Жесуснинг клубдаги келажагига ҳам боғлиқ. Ҳозирда мутахассис ва клуб раҳбарияти ўртасида шартномани узайтириш бўйича музокаралар давом этмоқда.

Келишувга эришилса, Салаҳнинг трансфери бўйича якуний қадамлар ташланади.

«Ал-Насср» раҳбарияти Салаҳни трансфер қилиш учун Жезусга рухсат берди

Собиқ футболчи Паул-Жосе МъПоку Салаҳнинг Яқин Шарққа кўчиб ўтиши муқаррар эканини таъкидлади. Унинг фикрича, Саудия Арабистони давлат инвестиция жамғармаси учун Салаҳ минтақанинг маданий элчиси сифатида энг муҳим мақсад ҳисобланади.

Салаҳ жорий мавсумда «Ливерпуль» сафида барча мусобақаларда 38 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди. Ҳозирда футболчи тиззасидаги жароҳати сабабли мавсумни муддатидан олдин якунлаш хавфи остида турибди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?