date

Эндрик рафиқасининг маслаҳати билан "Лион"га ўтишга қарор қилди

Эндрик рафиқасининг маслаҳати билан "Лион"га ўтишга қарор қилди

"Реал Мадрид" ҳужумчиси Эндрикнинг отаси Дуглас Соуса ўғлининг Испания клубидаги фаолияти ҳақида кескин фикр билдирди. Унинг сўзларига кўра, Мадрид клуби раҳбарияти 19 ёшли бразилиялик иқтидор эгасини ўзи учун энг қадрли бўлган нарса — футбол ўйнаш имкониятидан маҳрум қилган. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Эндрик Мадридда Хаби Алонсо қўл остида етарли ўйин амалиётига эга бўлмагач, қишки трансфер ойнасида Франциянинг "Лион" клубига ижарага берилган эди. Дуглас Соуса ўғлининг Испаниядаги ҳолатини «унинг ўйин майдончасини олиб қўйишди» дея таърифлади.


Шунингдек, футболчининг отаси ушбу трансферда Эндрикнинг рафиқаси Габриели Миранданинг ўрни катта бўлганини ошкор қилди. Айнан рафиқасининг маслаҳати ва музокаралардаги иштироки бразилиялик юлдузнинг Франция чемпионатини танлашига сабаб бўлган.

Францияда Эндрик ўзининг энг яхши формасига қайтди ва 18 та учрашувда 7 та гол ҳамда 7 та голли узатмани амалга оширди. Айниқса, "PSJ"га қарши баҳсдаги самарали ҳаракатлари мутахассислар эътиборини тортди.


Дуглас Соусанинг таъкидлашича, ўғли ҳозирда бахтли ва 2026 йилги жаҳон чемпионатида Бразилия терма жамоаси сафида майдонга тушишни мақсад қилган. Унинг фикрича, Эндрикнинг ҳозирги ўйини Карло Анчелотти учун ҳам жиддий сигнал бўлиши лозим.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Эндрик рафиқасининг маслаҳати билан "Лион"га ўтишга қарор қилди