date

Каванини ҳуштакбозлик кутмоқда, «Бока»даги келажаги ноаниқ

Каванини ҳуштакбозлик кутмоқда, «Бока»даги келажаги ноаниқ

Уругвайлик ҳужумчи Эдинсон Кавани «Бока Хуниорс»ни тарк этиши мумкин. Гап унинг ўзи кетишни хоҳлаётгани ҳақида эмас — мухлислар норозилиги тобора кучайиб, клуб ичида «мажбурий хайрлашув» сценарийси ҳам кун тартибига чиқмоқда. Сўнгги учрашувда у алмаштирилган пайтда стадиондан кучли ҳуштаклар янгради. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Алмаштириш ҳам вазиятни ўзгартирмади: «Бока» «Платенсе» дарвозасини ишғол қила олмади ва ўйин 0:0 ҳисобида якунланди. Шундан сўнг Аргентина ОАВ Каванининг шартномаси узайтирилиши борасида эҳтиёткор фикр билдирмоқда. Бундан ташқари, клуб парагвайлик Адам Барейрони таркибга қўшиб олди ва кўпчилик у 39 ёшли тажрибали футболчини асосий таркибдан сиқиб чиқаришини кутмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Каванини ҳуштакбозлик кутмоқда, «Бока»даги келажаги ноаниқ