date

Кавани мухлислар норози, «Бока»даги келажаги сўроқ остида

Кавани мухлислар норози, «Бока»даги келажаги сўроқ остида

Уругвайлик ҳужумчи Эдинсон Кавани «Бока Хуниорс»ни тарк этиши мумкин. Гап унинг ўзи кетишни хоҳлаётганида эмас, балки клуб атрофидаги босим тобора кучайаётганида. Каванининг ўйини мухлисларни қониқтирмаяпти ва у тобора кўпроқ ҳуштакбозликка учрамоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Сўнгги учрашувда ҳам шундай ҳолат кузатилди: «Матадор» алмаштирилаётган пайтда трибуналардан кескин ҳуштаклар янгради. Бироқ захирадан тушган футболчи вазиятни ўзгартира олмади — «Бока» «Платенсе» дарвозасини ишғол эта олмади ва ўйин 0:0 ҳисобида якунланди.

Шундан сўнг Аргентина ОАВ Каванининг шартномасини узайтириш масаласига жуда эҳтиёткор баҳо бермоқда. Устига устак, клуб парагвайлик Адам Барейрони ҳам таркибга қўшиб олди ва кўпчилик айнан у 39 ёшли тажрибали футболчини асосий таркибдан сиқиб чиқаришини кутмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Кавани мухлислар норози, «Бока»даги келажаги сўроқ остида