Кавани мухлислар норозилиги остида: «Бока» келажаги ноаниқ

Уругвайлик ҳужумчи Эдинсон Кавани «Бока Хуниорс»ни тарк этиши мумкин — бу сафар ташаббус унинг ўзидан эмас, балки клуб ва мухлислар босими сабаб бўлиши эҳтимоли кучаймоқда. Сўнгги ўйинларда унинг ҳаракати мухлисларни қониқтирмаяпти ва стадионда ҳуштакбозлик тобора кўпаймоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Навбатдаги эпизод Каванини алмаштириш пайтида кузатилди: «Матадор» майдонни тарк этар экан, трибуналар қаттиқ ҳуштаклар билан жавоб қайтарди. Бироқ ўзгариш ҳам фойда бермади — «Бока» «Платенсе» дарвозасини ишғол қила олмади ва учрашув 0:0 ҳисобида якунланди.
Шундан сўнг Аргентина ОАВ Каванининг шартномасини узайтириш масаласига эҳтиёткорона ёндашмоқда. Вазиятни янада мураккаблаштираётган жиҳат — клуб парагвайлик ҳужумчи Адам Барейрони трансфер қилди ва кўпчилик айнан у 39 ёшли тажрибали футболчини таркибдан сиқиб чиқаришини кутмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!