date

Пейчинович Россия терма жамоасига доим Сербия рақиб бўла олади

Пейчинович Россия терма жамоасига доим Сербия рақиб бўла олади

«Локомотив»нинг собиқ ҳимоячиси Неменя Пейчинович Россия терма жамоаси халқаро майдондаги чекловлар шароитида ҳам доим ўйин ўтказа оладиган рақиб сифатида Сербияни тилга олди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Унинг таъкидлашича, агар Россия терма жамоасига рақиб топиш қийинлашса, РФУ ҳар доим Сербия футбол иттифоқига мурожаат қилиши мумкин. Пейчинович фикрича, Москва ёки Белградда бўлиб ўтадиган бундай учрашувларда стадион тўлиб-тошади. Бу ҳақда Metaratings хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил март ойида Москва шаҳрида бўлиб ўтган ўртоқлик баҳсида россияликлар сербларни 4:0 ҳисобида йирик мағлубиятга учратганди. Ўйин бошида Сербия ҳимоячиси Милан Гайичнинг баҳсли тарзда майдондандан четлатилиши учрашувга салбий оҳанг берган эди.

Сербия терма жамоаси одатда йирик турнирларда мунтазам қатнашиб келади, бироқ 2026 йил Шимолий Америкада ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионати уларнинг иштирокисиз ўтиши аниқ.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Пейчинович Россия терма жамоасига доим Сербия рақиб бўла олади