date

Кроос Анчелоттини ҳануз дунёнинг энг яхши мураббийи деб билади

Кроос Анчелоттини ҳануз дунёнинг энг яхши мураббийи деб билади

Аввалроқ Карло Анчелотти Мадриднинг “Реал” клубини бошқарган пайтда Тони Кроос билан бир сафар кескин тортишиб қолганини хабар қилгандик. Немис ярим ҳимоячиси собиқ устозининг ўша гапларига тезда муносабат билдирди ва вазиятга қандай қарашини айтиб берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Крооснинг таъкидлашича, ўша ўйинда уни алмаштириш қарори шубҳасиз хато бўлган. Шунга қарамай, у Анчелоттини барибир дунёнинг энг зўр мураббийи деб ҳисоблашини ва бу фикрини доим сақлаб қолишини қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, Кроос 2014–2024 йилларда “Реал” сафида тўп сурди ва кейин футболчилик фаолиятини якунлади. Анчелотти эса ҳозир Бразилия терма жамоасини бошқармоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Кроос Анчелоттини ҳануз дунёнинг энг яхши мураббийи деб билади