date

Марсело Гальярдо «Ривер Плейт» бош мураббийлигидан кетади

Марсело Гальярдо «Ривер Плейт» бош мураббийлигидан кетади

Аргентинанинг «Ривер Плейт» клуби бош мураббийи Марсело Гальярдо жамоани тарк этиш қарорини қабул қилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти орқали маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассис мамлакат чемпионати доирасидаги «Банфилд»га қарши ўйиндан сўнг лавозимини топширади. Учрашув 26 февралга белгиланган. Гальярдонинг ихтиёрий истеъфоси жамоанинг сўнгги натижалари қониқарсиз экани билан изоҳланмоқда: ҳозирча «Ривер Плейт» турнир жадвалида 10-ўринда бормоқда.

Гальярдо «Ривер Плейт» билан мураббий сифатида икки бор ишлаган. 2014–2022 йилларда у жамоа билан 14 та совринни қўлга киритиб, мамлакат чемпионлигини ютди ҳамда Либертадорес кубогида икки марта ғалаба қозонди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Марсело Гальярдо «Ривер Плейт» бош мураббийлигидан кетади