“Янги авлод тадбиркорлари” дастури ишга туширилади

1 дақиқа ўқиш183
“Янги авлод тадбиркорлари” дастури ишга туширилади

2026 йил 20 апрелда қабул қилинган янги қарорга мувофиқ “Янги авлод тадбиркорлари” дастури ишга туширилади, деб Uza.uz хабар берди. Ушбу дастур “Янги Ўзбекистон ёшлари – 2030” стратегияси доирасида амалга оширилиб, ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлик салоҳиятини оширишга қаратилган.

Дастур доирасида 2030 йилгача 20 минг нафар ёш тадбиркорликка ўқитилади. Улар маҳаллий ва хорижий экспертлар иштирокида махсус таълимдан ўтади. Шунингдек, хусусий сектор билан ҳамкорлик йўлга қўйилиб, амалий бизнес кўникмаларни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилади. Тренинглар бизнес лойиҳа яратиш, бозорга чиқиш ва уни кенгайтириш каби йўналишларни қамраб олади.

Дастур якунида тест синовлари ўтказилиб, энг юқори натижа кўрсатган 1 минг нафар ёшга сертификат берилади. Ушбу сертификат асосида уларга 3 йилгача муддатга, 6 ой имтиёзли давр билан ва Марказий банк ставкасининг 50 фоизи асосида кредитлар ажратилади. Шу билан бирга, янги фермер хўжаликлари ва инфратузилма харажатлари ҳам давлат томонидан қисман қопланади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?