Аргентина чемпионати федерациядаги солиқ можароси сабаб тўхтайди

Аргентина чемпионати бир ҳафталик танаффус олади: 9-тур учрашувлари кейинроқ ўтказилади. Бунга мамлакат футбол федерацияси атрофида яна бир бор юзага келган коррупция можароси сабаб бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Қизиғи шундаки, 7 ва 8-тур ўйинлари режа бўйича бўлиб ўтади, танаффус эса тақвимда 5–8 март кунларига тўғри келадиган айнан 9-турга татбиқ этилади. Сабаб — 5 март куни AFA президенти Клаудио Тапиа трибунал олдида жавоб бериши кутилмоқда.
derbyderbyderby.it хабарига кўра, собиқ футболчилар ва ходимларга пенсия тўловлари билан боғлиқ схема орқали 19 миллиард песо миқдоридаги солиқдан қочилган бўлиши мумкин. Евро ҳисобида бу қарийб 12 миллионни ташкил этади. Шунингдек, федерация пул ювиш жараёнларига ҳам алоқадор бўлиши эҳтимоли текширилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!