Жанубий Кореяда сунъий интеллект орқали қилинган ёлғон хабар муаллифи қимматга тушди

Жанубий Кореяда сунъий интеллект орқали қилинган ёлғон хабар муаллифи қимматга тушди
Қисқача

Жанубий Кореяда сунъий интеллект ёрдамида ҳайвонот боғидан бўри қочиб кетгани ҳақида тарқатилган ёлғон хабар аҳоли орасида катта ваҳимага сабаб бўлди. Мазкур сохта маълумот туфайли полиция кенг кўламли қидирув ишларини олиб борди ва ҳукумат шошилинч огоҳлантириш эълон қилди. Текширувлар натижасида воқеанинг уйдирма эканлиги аниқланиб, сохта тасвир муаллифи ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан қўлга олинди. Эндиликда жамиятда безовталик келтириб чиқарган ушбу шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Жанубий Кореяда тарқалган ёлғон хабар катта шов-шув ва хавотирга сабаб бўлди.

Маълумотларга кўра, маҳаллий ҳайвонот боғидан бўри қочиб кетгани ҳақидаги хабар сунъий интеллект ёрдамида яратилган сохта тасвир билан тарқатилган.

Ушбу хабар қисқа вақт ичида ижтимоий тармоқларда кенг ёйилиб, аҳоли орасида ваҳима келтириб чиқарган.

Вазият жиддий тус олгани сабабли ҳукумат томонидан шошилинч огоҳлантириш эълон қилинган, полиция эса қидирув ишларига катта куч жалб этган.

Кейинчалик текширувлар натижасида бу воқеа ҳақиқатга тўғри келмаслиги ва барчаси сунъий равишда яратилгани маълум бўлган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ёлғон ахборот муаллифини қўлга олган. Унга нисбатан жиноий жавобгарлик қўлланилиши мумкин бўлиб, 5 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси хавфи бор.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар