«Реал» ёзда Грегор Кобелни таркибига қўшишни хоҳлайди

Мадриднинг «Реал» клуби ёзги трансфер ойнасида дарвозабонлар чизиғини кучайтириш ниятида ва янги голкипер олиб келиш устида ишламоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Журналист Хорхе Пикон хабарига кўра, «қироллик клуби» Дортмунднинг «Боруссия»си посбони Грегор Кобел вариантини жиддий кўриб чиқяпти. Швейсариялик дарвозабон «Реал»нинг ушбу позициядаги асосий мақсади сифатида кўрсатилмоқда.
Кобел 2021 йилда «Штутгарт»дан «Боруссия»га 15 миллион евро эвазига ўтган. Унинг амалдаги шартномаси 2028 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 36 ўйинда майдонга тушиб, 45 та гол ўтказиб юборди, 14 учрашувда эса дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди. Transfermarkt портали Кобелнинг бозор қийматини 40 миллион евро деб баҳоламоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!