date

«Бенфика» ҳимоячиси Винисиусдан футболка сўрагани учун узр сўради

«Бенфика» ҳимоячиси Винисиусдан футболка сўрагани учун узр сўради

«Бенфика»нинг ўнг қанот ҳимоячиси Сидни Лопеш Кабрал Чемпионлар лигасида Мадриднинг «Реал»ига қарши ўйиндан сўнг Винисиус Жуниор билан футболка алмашмоқчи бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

23 ёшли футболчи бразилиялик юлдузга бу ҳақда мурожаат ҳам қилган, бироқ клуб ичида бу ҳолат нотўғри қабул қилиниши мумкинлигини англаггач, фикридан қайтишга мажбур бўлди, дея хабар беради Record. Кабрал ҳатто жамоадошларидан ҳам узр сўраган.

Жавоб учрашувида «Реал» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди, Винисиус эса ҳал қилувчи гол муаллифига айланди. Лиссабонда ўтган илк ўйинда ҳам у ягона голни урганди, бироқ ўша баҳсда нишонлаш ҳаракати ва Жанлука Престианнини ирқчилик ҳақоратларида айблагани кўпроқ муҳокама қилинганди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Бенфика» ҳимоячиси Винисиусдан футболка сўрагани учун узр сўради