date

Икарди агентлари «Галатасарай» билан келажакни муҳокама қилади

Икарди агентлари «Галатасарай» билан келажакни муҳокама қилади

«Галатасарай»нинг аргентиналик ҳужумчиси Мауро Икарди агентлари футболчининг клубдаги истиқболи бўйича раҳбарият билан учрашув ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Инсайдер Николо Скиранинг маълумотига кўра, футболчи вакиллари ва Истанбул клуби раҳбарияти ўртасидаги музокаралар апрел ойида бўлиб ўтади.

Шу билан бирга, Икардига қизиқиш билдираётган жамоалар ҳам бор: улар ҳужумчини эркин агент сифатида шартнома асосида сафига қўшиб олишга тайёр.

Икардининг «Галатасарай» билан амалдаги битими 2026 йил 30 июнгача мўлжалланган. 33 ёшли футболчининг бозор қиймати 6 миллион евроға баҳоланмоқда.

2025/2026 йилги мавсумда аргентиналик ҳужумчи 36 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Икарди агентлари «Галатасарай» билан келажакни муҳокама қилади