date

«Ал-Ҳилол» Индзаги масаласини кўтарди, мураббий эса хотиржам

«Ал-Ҳилол» Индзаги масаласини кўтарди, мураббий эса хотиржам

Саудия Арабистони чемпионатида «Ал-Ҳилол» ҳануз мағлубият кўрмаган бўлса-да, сўнгги турлардаги кетма-кет дуранглар жамоани турнир жадвалида учинчи поғонага тушириб юборди. La Repubblica хабарига кўра, мамлакатда бош мураббий Симоне Индзагини истеъфога чиқариш эҳтимоли ҳақида гап-сўзлар кучайди, клуб мухлислари орасида ҳам италиялик мутахассисга қарши кайфият бор. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Бироқ Индзагининг ўзи вазиятни оғирлаштирмаяпти: у ўзини ишончли тутмоқда. Мураббий билан тузилган шартнома 2027 йил ўрталаригача амал қилади ва уни муддатидан олдин бекор қилиш катта компенсация тўланишини назарда тутади.

Қайд этилишича, Симоне Индзаги маоши бўйича дунёдаги иккинчи энг кўп ҳақ оладиган мураббий ҳисобланади — ундан фақат Диего Симеоне олдинда. Индзагининг йиллик маоши 26 миллион еврoни ташкил қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ал-Ҳилол» Индзаги масаласини кўтарди, мураббий эса хотиржам