«Байер» охирги дақиқаларда гол уриб, «Майнц»дан қутулиб қолди

Бундеслиганинг 24-турида Леверкузеннинг «Байер» жамоаси «Майнц»ни қабул қилди. Мезбонлар тўп назоратида устунроқ кўринган бўлса-да, ўйинда яққол ташаббусни қўлга кирита олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Байер»нинг илк жиддий вазияти фақат иккинчи бўлим ўрталарига бориб юзага келди: Патрик Шикнинг зарбасида дарвозабон ўз маҳоратни намоён этди. Орадан кўп ўтмай, «Майнц» тезкор қарши ҳужум уюштирди ва Паул Небел узатмасини Шералдо Бекер бир тегинишда дарвозага йўллаб, ҳисобни очди — 0:1.
Мағлубиятга яқин келган леверкузенликлар 88-дақиқада қутулиб қолди: Кристиан Кофане узатмасидан сўнг Жаррелл Куанса ҳисобни тенглаштирди — 1:1.
Дурангдан кейин «Байер» турнир жадвалида 6-ўринда бормоқда, «Майнц» эса қуйи поғоналарда — охиридан бешинчи ўринда қолмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!