«Галатасарай» ва «Фенербахче» футболчиларига тикиш сабаб қамоқ таҳдиди бор

Туркиянинг икки гранди — «Галатасарай» ва «Фенербахче» сафидаги футболчилар тикиш можароси ортдан қамоқ жазоси билан юзлашиши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Гап «Галатасарай» футболчиси Метехан Балтажи ҳамда «Фенербахче» сардори Мерт Ҳакан Яндаш ҳақида кетмоқда. Биринчисига 13 йилгача, иккинчисига эса 17 йилгача озодликдан маҳрум этиш хавфи бор.
Sabah нашри хабарига кўра, Балтажи камида икки бор «Галатасарай» ўйинларига тикиш қўйган. У ўша баҳсларда асосий таркибда бўлмаган, бироқ учрашув қайдномасига киритилгани сабаб натижага таъсир ўтказиш имконияти мавжуд бўлган.
Амалдаги турк қонунчилигига мувофиқ, у букмейкерларга профессионал спортчи эканини билдириши шарт эди, аммо бuni қилмагани таъкидланмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг